Россиянинг «Газпром» энергетик корпорацияси 2017 йилда Ўрта Осиё газини харид қилиш ҳажмини 20 миллиард куб метрга қадар оширди ва бу миқдорни кейинги йилда ҳам сақлаб қолиш ниятида, дея хабар берди «Газпром экспорт» вакили Андрей Зотов телефон орқали конференция давомида. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари учрашувлари якунлари бўйича етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳақида келишувга эришилди, 2017 йил бўйича тахминан 20 миллиард куб метр режалаштирилганди, 2018 йилга ҳам худди шунча ҳажм», - дея айтиб ўтди у.

«Газпром экспорт» «Туркмангаз»ни 2016 йилнинг 1 январидан Туркманистон табиий газини харид қилишни тўхтатиши ҳақида хабар қилганди. Шу билан бирга, «Газпром» 2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш ҳажмини оширди. Ўзбекистон газининг ҳажмини кўпайтириш бўйича келишувга 2015 йилнинг декабрь ойи охирида эришилди.