Хитойнинг нефтегаз соҳасидаги PetroChina компанияси мамлакат шимоли-шарқида йирик нефть захираларини аниқлади. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар тарқатмоқда.

Компаниянинг Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудидаги филиали маълумотига кўра, захиралар миқдори 1,24 млрд тоннага тенг.

PetroChina геологи Тан Юннинг маълум қилишича, бу ҳудудда яна 1 млрд тоннага яқин нефть захиралари бўлиши мумкин.

Бундан аввалроқ Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳудудида табиий газ захиралари топилгани ҳақида хабар берилганди.