“Клуб веселых и находчивых” (КВН) халқаро иттифоқи президенти Александр Масляков “ММЦ Планета КВН” давлат унитар корхонаси (ДУК) директори лавозимидан ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан. Бу ҳақда 1 декабрда иттифоқнинг матбуот хизматида маълум қилинди. 

“ММЦ Планета КВН” директори лавозимидан кетиш жараёни Масляков томонидан 2017 йил бошида унинг меҳнат фаолиятини федерал қонунчилик талабларига мос келтириш зарурати билан бошланган. Бироқ бир қатор шароитлар, жумладан баъзи қоғозбозлик сабабли бу жараён бирмунча чўзилган”, деб айтилган хабарда.

Масляковнинг ушбу лавозимдан кетиши “қонунга мувофиқ ҳолда амалга оширилган”.

Аввалроқ Transparency International ташкилоти Масляков "Московский молодежный центр "Планета КВН" директори бўла туриб, "Александр Масляков и компания" ("АМиК") телевизион ижодий бирлашмаси ихтиёрига “Гавана” кинотеатрини топширгани ҳақида маълумотларни чоп этган. Шу сабабли Transparency International 2017 йил май ойида текширув бошлаб, прокуратурадан Масляковнинг фаолиятини текширишни сўраган. 2017 йил май ойида Москва прокуратураси кинотеатрнинг топширилиши бўйича битим Москва мол-мулки департаменти билан келишилган бўлганини маълум қилган. Сўнгра Transparency International Москва прокуратурасининг бу жавоби бўйича Россия бош прокуратурасига шикоят қилган ва шундан кейин Москва ҳукумати Масляковни “ММЦ Планета КВН” директори лавозимидан бўшатган.

“Прокуратурадан сўров тушганда у ДУК директори лавозимидан кетган бўлган. Шу маълумки, текширув натижаларига кўра, ҳеч қандай жавоб чоралари кўрилмаган. Шу тариқа, Transparency International’нинг важлари тасдиқланмаган”, деб айтганлар Масляков вакиллари.