Samsung аккумулятор технологияларидаги янги ютуқ ҳақида эълон қилди: янги ишланма сиғимни икки карра  кўпайтириб (ўлчамлар ўзгаришсиз қолади), зарядлаш вақтини беш баробарга қисқартиради. Бир вақтнинг ўзида Tesla томонидан Австралияда дунёдаги энг катта аккумулятор ишга туширилди. "Медуза" батареялар оламида нималар рўй бераётгани, қандай янгиликлар кузатилаётгани ҳақида сўз юритди.

Ярим асрлик барқарорлик
XIX аср ўртасида ихтиро қилинган қўрғошин-кислотали батареялар энг машҳур батареялардан бири бўлиб қолмоқда. Бунга уларнинг жуда оддий ва арзонлиги сабабдир - уларнинг ишлаши учун икки қўрғошинли пластина ва олтингугурт кислотаси керак бўлади. Ҳатто муқобил аккумуляторлар пайдо бўлганидан кейин ҳам, ҳамма ерда автомобиллар капоти остида ва энергия сақлаш тизимларида - қўрғошинли аккумуляторлар. Масалан, қўрғошинли аккумуляторларнинг ярмини ишлаб чиқарувчи Хитойда.

Қўрғошинли аккумулятор телефонга сиғмайди
Барча портатив гаджет ва компьютерлар кичик ва енгил аккумуляторлар ёрдамида ишга туширилади. Булар асосан 1990-йилларда пайдо бўла бошлаган литий-ион батареяларидир. Қўрғошинли аккумуляторлар ярим асрдан бери ривожланиб келаётган бўлишига қарамай, литий батареялари худди шу сиғимда беш карра кичик ва тўрт баробар енгил бўла олади. Литий-ион батареяларининг асосий муаммоси - уларнинг нархида, улар 3-5 баробар қиммат. Шундай бўлса-да, Bloomberg таҳлилчиларининг тахминларига кўра, 2030 йилга бориб, литий аккумуляторнинг киловатт/соат нархи 100 доллардан пасаяди, бу эса деярли қўрғошинли батарея нархига яқин. 

Бутун бир шаҳарлар аккумуляторлар билан жиҳозланади
30 ноябрь куни Tesla Австралиянинг Жеймстаунида ўзининг Powerpack мажмуини ишга туширди. Бу 1,5 тоннали литий аккумуляторлар бўлган 600 шкаф - дунёдаги энг катта батареядир. Унинг қуввати 1 соат давомида 30 минг уйни таъминлашга етади. Бироқ Powerpack'нинг асосий вазифаси бунда эмас - у ортиқча энергияни сақлаб қолиб, кейин  тирбанд юкламарда ёрдам беришида. 

Барибир кутишга тўғри келади
Ҳар қандай аккумуляторларнинг асосий муаммоларидан бири - уларни узоқ вақт зарядлаш заруратида, айниқса тўлиқ батареяга эга бўлишни истаганимизда. Ҳатто Tesla'нинг тезкор заряд станциялари ҳам 1,5 соатдагина тўлиқ заряд билан таъминлайди (ярим заряд - 20 дақиқада).

Samsung бу муаммони ҳал қилишга ваъда бермоқда, тадқиқотлар натижасига кўра, компанияда ҳар қандай литий батареяни атиги 12 дақиқада тўлиқ зарядлаш усули топилган! Олимлар аккумуляторлар электродларига крафен пуфакчалар киритишни таклиф қилишди. Бундай усул тезкор заряд билан бирга аккумулятор сиғимини икки баробарга ошириши керак. 

Ҳамма электромобилларга қизиқиб қолган ва бу зўр!
Электромобиллар бозори борган сари тез ривожланмоқда. Бу эса янги аккумулятор технологиялари ривожи билан энди фақат Samsung ёки Panasonic эмас, балки анъанавий автоишлаб чиқарувчилар ҳам шуғулланишини билдиради. Toyota ўз ихтироси ҳақида эълон қилди - унга кўра, 2020 йилга бориб, литий аккумуляторлар тўлиқ қаттиқ ҳолатга келтирилиши керак (ҳозир уларнинг ичида суюқ ёки гелли электролит). Нисбатан зич аккумуляторлар, назарияда, кичикроқ ва енгилроқ, бироқ шу билан бирга анчага  чидамли бўлади.