Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ташкил қилиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармон матнига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилоят ҳокимлиги, «Миллий энергия сақловчи компания» АЖ, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Тошкент вилояти Чимён-Чорвоқ курорт-рекреацион зонаси ҳудудида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ташкил этиш ва ушбу эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар мажмуалар ва туризм учун мўлжалланган бошқа объектлар барпо этиш, шунингдек, замонавий инженерлик инфратузилмаси объектлари яратиш ҳақидаги таклифлари маъқулланган.

Эркин туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • эркин туристик зонада замонавий туристик инфратузилма объектлари, туристларга зарур хизматлар кўрсатиш шароитига эга бўлган рекрацион дам олишнинг махсус функционал ва мавсумий  зоналарини барпо этиш учун хорижий ва миллий инвесторларни жалб этиш;
  • ҳудуднинг экологик муҳити имкониятларини ҳисобга олиб, уникал туристик йўналишлар ишлаб чиқиш;
  • транспорт воситаларидан фойдаланиш қулайлигини таъминлаш, ҳудудда янги транспорт ҳаракати турлари (поезд, электропоезд, автобуслар)ни, жумладан муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган турларини жорий қилиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг узлуксиз қатновини таъминлаш, зарур транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
  • туристларнинг келиб-кетиши хавфсизлигига доир қўшимча хавфсизлик чораларини яратиш, жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимини ташкиллаштириш, ҳудудга келган туристлар ҳақида ягона ахборот базасини ҳамда фавқулодда ҳолатларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш;
  • эркин туристик зона ҳудудида фаолият олиб бораётган ва лойиҳа амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар (шу жумладан хорижий инвесторлар) учун махсус ўрнатилган божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;
  • тажриба тариқасида муқобил ва қайта тикланувчи манбалар қўлланган замонавий янги энергия сақловчи тизимларни жорий этиш асосида уникал экологик тизимни яратиш борасидаги лойиҳаларини татбиқ этиш.

Фармонга кўра, белгилаб қўйилмоқдаки:

  • эркин туристик зона эркин иқтисодий зона саналади;
  • эркин туристик зонага ва эркин туристик зонаси иштирокчилари ҳисобланувчи тадбиркорлик субъектларига эркин иқтисодий зоналар ҳақидаги қонунчиликнинг низомлари ва уларда эркин иқтисодий зоналар ва уларда иштирок этувчилар учун назарда тутилган барча имтиёз ва енгилликлар амал қилади;
  • эркин туристик зонанинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти сақланган ҳолда 30 йилга тенг.

Тошкент вилоятидаги иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши эркин туристик зонани маъмурчилиги билан шуғулланиш функциясига эга бўлади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва маъмурий кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида яратилаётган эркин туристик зона чегараларини аниқлаб олиш вазифасини олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт фондига эркин туристик зонадаги инвестицион лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит линиясини очиш вазифаси топширилмоқда.