LG’дан чанг компрессияси тизимига эга VK89304HUM чангюткичи фавқулодда куч билан жиҳозланган. Ҳамма гап чангни уч карра пресслашда.

Компрессор тизими ноёб компрессион парракдан фойдаланади, у контейнерга тушадиган чангни пресслайди, бу эса ушбу технология бўлмаган моделлар билан солиштирганда 3 мартага кўпроқ чангни сиғдириш имконини беради.

Фото: LG

 

VK89304HUM чангюткичи эскирган чангга мўлжалланган қопчалар ўрнига, Компрессор тизимига эга махсус контейнер билан жиҳозланган, шу тариқа уй тозалаш оддий ҳамда ёқимли жараёнга айланиб, Сизнинг вақтингизни анча тежайди. Дунёдаги биринчи чангни механизацияланган пресслаш технологиясининг афзалликлари нимада? Айланувчи паррак Сиз чангюткични ёқишингиз ва уй тозалашга киришишингиз билан чангни автоматик тарзда пресслайди. Чанг ва кир ҳаводан ажралиб, пресслаш учун контейнерга йиғилиши туфайли, ҳаво оқими циклоник тизимдан эркин ўтади ва уни ифлослантирмайди, чангюткичнинг ўзига тортиш қувватини пасайтирмайди. Контейтерни бўшатиш эса анча камроқ амалга оширилади. Контейнер ичидаги айланувчи нооддий паррак чангни пресслайди ва қўшимча жой билан таъминлайди. Дарвоқе, Сиз Компрессорнинг двигатели ишдан чиқиши мумкинлиги борасида ташвиш тортмасангиз ҳам бўлади, унга 10 йиллик кафолат тақдим этилган.

Фото: LG

VK89304HUM чангюткичи яна шу билан ҳайрон қолдирадики, аллергияга мойиллиги бўлган кишиларга идеал мос тушади. Контейнернинг уч карра компрессия технологиясига эга енгил ва гигиеник тозаланиши чангни қалин ва ихчам брикетларга айлантиради, шунинг учун, Сиз контейнерни тозалаб туриб, хонадаги ҳаво ифлосланишидан қочишингиз мумкин. Ушбу моделда HEPA 13 фильтри ҳам бор. Тўрт қатламли кўмирли фильтр чангнинг зарарли заррачаларини ушлаб қолади ва чиқиш чоғида тоза ҳаво билан таъминлайди. Шу тариқа уйда соғлом атмосфера йўқолмайди.

Фото: LG

VK89304HUM чангюткичи уйни тозалаш жараёнини тез ва енгил қилишга мўлжаллаб яратилган. Сиз LG’нинг янги чангюткичи билан мобиллиги, турли ҳажмдаги насадкалари ва телескопик алюминийли трубкаси борлиги туфайли тозалаш энг қийин бўлган жойларни ҳам тартибга келтиришингиз, каравот ва шкафлар остидаги ўта ингичка бўшлиқларни тозалашингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида