Зимбабвенинг янги президенти Эммерсон Мнангагва 4 декабрда мамлакат вазирлар маҳкамасининг касамёд келтириши маросимини ўтказди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ҳукумат таркибига 22 вазир ва алоҳида вилоятлар ишлари бўйича 10 вазир кирди. Таъкидланишича, ҳукумат таркибидан кўп миқдорда ҳарбийлар ўрин олган.

Мисол учун, мамлакатнинг собиқ президенти Роберте Мугабе вақтида ҳарбий-ҳаво кучлари бошлиғи лавозимини эгаллаган Перенс Шири қишлоқ жўжалиги ва ер ишлари бўйича вазир этиб тайинланди. Шунингдек, Зимбабведаги яқинда юз берган воқеаларда фаол роль ўйнаган генерал Сибусисо Мойо ташқи ишлар вазири бўлди.  

Мнангагва қасамёд келтириш маросимидан кейин мамлакатнинг ички сиёсатида устувор вазифа мамлакатнинг ночор аҳволдаги иқтисодиётини тиклаш бўлишини айтган.