France Football нашри 7 декабрь куни 2017 йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилиб, унга «Олтин тўп»ни топширади.

Совринга асосий номзод сифатида «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» тўпурари Лионель Месси кўрилмоқда.

Аввалроқ, 32 ёшли португалиялик бешинчи «Олтин тўп»ини Эйфель минорасида қабул қилиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Интернетда эса Роналдуга ҳомийлик қилувчи Nike компаниясининг бу воқеага бағишлаб, ишлаб чиқарадиган махсус бутсаларнинг расмлари тарқалиб кетди.

Nike Mercurial Superfly V номли махсус бутсаларга ‘Quinto Triunfo’ («бешинчи тантана») ёзуви туширилган бўлади. У чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади.