Россия президенти Владимир Путин ҳукумат Пёнгчангдаги Қишки Олимпиадада нейтрал мақомда иштирок этишни истаган россиялик спортчиларнинг танловига аралашмаслигига ваъда берди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатди.

«Биз шубҳасиз ҳеч қандай блокада эълон қилмаймиз, олимпиячиларимизнинг ўйинларда иштирок этишига ҳеч қандай қаршилик қилмаймиз, ким истаса алоҳида ҳолда иштирок этиши мумкин», деган Россия президенти.

Путин шунингдек кўплаб спортчилар «бу турнирда иштирок этиш учун бутун ҳаёти давомида интилиши» ҳақида эслатиб ўтган, шу туфайли ҳукумат «ҳеч кимга ҳеч қандай тақиқ қўймаслиги, ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги» ҳақида гапирган.

Шу билан бирга президент Россия ўз спортчилари Олимпиададан четлатилишида  «қисман айбдорлиги»ни тан олган. 

«Бунга имкон қолдирилди. Улар эса бундан «ноҳақлик билан фойдаланишди», деган Россия президенти.

«Аввалги олимпиадалар хусусида айтадиган бўлсам, масалан Сочи Олимпиадаси: мен ҳеч қачон ҳеч кимга, Спорт вазирлигига ҳам, бошқа ташкилотларга ҳам, федерацияларга ҳам Олимпиадада ғолиб чиқиш вазифасини бермаганман. Ҳеч қандай топшириқ бўлмаган!» – дея қўшимча қилган у.

Бундан олдинроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «биронта чеченистонлик спортчи Олимпиадада нейтрал байроқ остида қатнашмаслиги» ҳақида маълум қилганди.