Адвокатлар палатаси раисининг буйруғи билан Адвокатлик тузилмаларининг янгиланган намунавий ишлар номенклатураси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий сайтида хабар берилади.

"Бу адвокатлик тузилмалари фаолиятида ҳужжатлар билан ишлашни соддалаштириш ва ходимлар учун қулайликлар яратишга хизмат қилади", дейилади хабарда. Қайд этилишича, янги ишлар номенклатураси шу йилнинг 1 декабрь кунидан жорий этилган.

Агар аввал ҳар бир адвокатлик тузилмасида 60 дан ортиқ ишлар ва 29 та китоб юритиш зарур бўлган бўлса, эндиликда ишлар сони 6 марта қисқарган ҳолда, фақат 10 та иш  ва 7 та рўйхатга олиш китобини  юритиш тавсия этилади.

Буйруқни тайёрлашда тажрибали амалиётчиларнинг таклифлари ҳам инобатга олинган. Янги намунавий ишлар номенклатураси ва китоблар билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.