Интернет-буюмлар ва бошқа смарт-технологияларни жорий қилиш ақлли шаҳарларнинг бўлғуси муваффақияти учун бурилиш нуқтаси бўлади, дея ишонч билан таъкидлашмоқда ABI Research таҳлилчилари, бироқ бунинг учун ҳукумат, бизнес ва фуқаролар бир-бири билан ҳамкорликда ишлаши зарур.

Урбанизация натижасида йирик шаҳарлардаги аҳоли ва бизнес концентрациясининг ўсиши шунга олиб келадики, ақлли шаҳарлар технологиялари ва IoT, шеринг иқтисодиёти билан бир қаторда мавжуд активлардан фойдаланишни оптимизациялаш, самарадорликнинг максималлашуви ва охир-оқибат, яшаш учун янада қулай муҳит яратишда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Автоматлаштирув, сунъий интеллект, сенсорлар, дата-шеринг ва таҳлил шаҳарларга харажатларни камайтириш имконини беради, дейилади Information Age тақдим этган маърузада. 

"Интернет-буюмлар технологияларига қурилган ақлли шаҳарлар аҳолига қандай ишлаш, яшаш ва кўнгил ёзиш устида қайта ўйлаш имконини беради", - дейди API компанияси менежери Раҳим Бхатия.

Тадқиқот муаллифлари яқин келажакдаги аҳолиси 10 миллион кишидан иборат типик ақлли шаҳар иқтисодининг мутлақ салоҳиятини ҳисоблаб чиқишди. Ҳар бир шундай шаҳарда:
1.  Ҳукумат ҳар йили асосан кўчаларни ёритиш тизими ва ақлли бинолар эвазига 4,95 миллиард доллар тежаши мумкин. Ақлли фонарлар таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини 30 фоизга қисқартириш имконини беради.
2.  Бизнесда нисбатан энергосамарали юк ташиш тизими (дронлар, роботлар ёки бошқарувчисиз юк машиналари) ва ақлли фабрикалар ҳисобига 14 миллиард доллар тежаш имкони пайдо бўлади. 
3.  Фуқароларнинг ўзи эса интеллектуал ҳисоблагичлар ва микроэнерготармоқлар, шунингдек гибрид таълим (одатий ва онлайн) туфайли коммунал хизматларда йилига 26,69 миллиард доллар тежашлари мумкин бўлади.

Бироқ агар ҳукумат, бизнес ва фуқаролар ўзаро ҳамкорликда ишламаса, ақлли шаҳарлар салоҳияти амалга ошмай қолади. Шундай бўлган тақдирда эса, бегона ўйинчилар янги технологиялар ёрдамида осонликча интеграциялашиши мумкин бўлган очиқ платформалар ва бозорлар пайдо бўлади, деб ёзади InterDigital тадқиқот фирмаси вице-президенти Жим Нолан.