Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида иштирок этадиган 16 жамоа номи маълум бўлди.

Эътиборли жиҳати турнир тарихида илк марта плей-офф босқичида бир мамлакатдан 5 жамоа иштирок этиши кузатилади.

Кейинги босқичга Англиянинг 5 жамоаси – «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» жамоалари гуруҳларда биринчи ўрин билан, «Челси» иккинчи ўрин билан йўл олган.

Англиянинг турнирда иштирок этган барча жамоаси гуруҳдан чиқиши бундан аввал 2006/07 йилги мавсумда кузатилган, аммо ўшанда АПЛдан фақат 4 жамоа турнирда қатнашганди.

«МЮ» бу мавсумда ўтган йилги Европа Лигаси ғолиби сифатида Англиянинг бешинчи вакили бўлиб иштирок этмоқда.

ЕЧЛнинг 1/8 финалида Англиянинг барча жамоаси иштирок этиши 6 марта, Испанияда 4 марта ва Германияда 2 марта рўй берган.