Исроил президенти Реувен Ривлин америкалик ҳамкасби Дональд Трампнинг ал-Қудс бўйича қарори юзасидан баёнот берди. У буни мамлакатнинг 70 йиллигига ажойиб совға, деб атаган.

«Исроил Давлати мустақиллигининг 70 йиллиги арафасида бу жуда тўғри ва ажойиб совғага айланди», - дейилади давлат раҳбарининг Twitter’да эълон қилинган хабарида.

Аввалроқ Трамп ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида расман тан олди ва Давлат департаментига АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан ал-Қудсга кўчириш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаш ҳақида топшириқ берди.

«Бу жуда нотўғри қадам» - Европа етакчилари Трампдан норози