Биткоин курси савдо тарихида биринчи марта 15 минг доллар кўрсаткичдан ошиб, 19 фоизга ўсди. Coinmarketcap электрон криптовалюта майдонидаги маълумотлар шундан далолат бермоқда. Бундан аввал биткоин курси 14 минг доллардан ошганди.

Биткоин - блокчейн технологияси асосида бир хил номли криптовалютанинг марказлаштирилган тизими. Тизим концепцияси 2008 йилнинг ноябрида Сатоси Накамото тахаллуси остидаги муаллиф томонидан тақдим этилганди, бироқ биткоиннинг машҳурлик даври сўнгги йиллардагина кузатилмоқда. Биткоин эмиссияси табиий равишда чекланган ва ҳозирга келиб уларнинг аксарият қисми "қазиб олинган".

2017 йилнинг августида криптовалюта классик биткоин ва Bitcoin Cash'га ажралди. Бу  транзакцияларни қайта ишлаш тезлигини ошириши керак бўлган янгиланишларга доир баҳслар натижасида келиб чиқди.

Бундан аввал Туркиянинг дин ишлари бошқармаси биткоинни ислом ғояларига зид деб тан олгани ҳақида хабар берилганди. Бу унинг чайқовчилик хусусияти билан боғланган. Хабарда айтилишича, мусулмонларга ўз табиатига кўра чайқовчилик жиҳозларидан фойдаланиш тақиқланган. Шу сабабли биткоин ислом ғояларига зид келади. Худди шу тамойил қолган криптовалюталарга, жумладан блокчейнлар негизидаги онлайн-хизмат Ethereum’га ҳам тааллуқли.