LG компанияси акциялари иштирокчисига айланинг ва кафолатланган совғани қўлга киритинг

Кир ювиш машинасини харид қилиш ҳақида ўйлаб қолдингизу, бироқ қандай қилиб энг яхшисини танлашни билмаяпсизми? LG Electronics компанияси ишончлилик, функционаллик ва тежамкорлик каби асосий хусусиятларга эътибор қаратишни тавсия қилади.

LG кир ювиш машиналари энг янги функциялари ва кийим-кечакларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши билан ажралиб туради. Ўзбекистон бозорида намойиш этилган моделлар орасида сиз айнан ўзингизга тўғри келадиганини танлаб олишингиз мумкин. Танлов қамрови кенг: 5 ва 17 (!) килограмм юкловли машиналар, Slim-стандарт ўлчовлари эса машинани ҳатто кичик иншоотларга жойлаш имконини беради. LG'нинг барча кир ювиш машиналари Direct Drive'ли ишончли мотор билан жиҳозланган, компания унга 10 йиллик кафолат тақдим этади. Машиналар функционаллиги турлича, лекин барча моделларда "6 ғамхўрлик ҳаракати" технологияси мавжуд. Технология моҳияти кир ювиш машинасининг кучи, характери, тезлиги ва барабан ҳаракатлари йўналишининг хилма-хиллигидадир. Бу режимлар ҳар бир мато турига мос келувчи оптимал барабан ҳаракатини саралаш ва шу тариқа, кир ювиш сифатини яхшилаш имконини беради. Кир ювишнинг буғли TrueSteam ноёб функцияси ҳатто энг мураккаб доғларни ҳам йўқ қилишга ёрдам беради, TurboWash тезкор кир ювиш функцияси эса нафақат вақтни, балки электр энергиясини ҳам тежайди. Уйингиз учун кир ювувчи ёрдамчини харид қилар экансиз, сиз қўшимча совғалар эгасига айланишингиз мумкин.

Масалан, 2017 йилнинг 25 ноябридан 25 декабригача LG кир ювиш машинасини харид қилиб, кафолатли совға - замонавий варақли кир ювиш воситасига эга бўласиз. Варақ кўринишидаги кир ювиш воситаси дунёнинг миллионлаб бекалари қалбидан жой олишга улгурди. У хавфсиз, тежамли ва самарали, биз кундаликда фойдаланиш учун харид қиладиган маҳсулотларимиздан айнан шу сифатларни излаймиз. Инновацион шакл фойдаланишда жуда қулай – бир варақ ҳам кир ювиш кукуни, ҳам кондиционер, ҳам оқартирувчининг ўрнини босади. Ноёб формула туфайли варақли кир ювиш воситаси ҳатто совуқ сувда ҳам энг мураккаб кирларни кетказишнинг уддасидан чиқади.

Фото: LG 

Акция Тошкент шаҳри ҳудудида қуйидаги уч сотув пунктида ўтказилади:

1. «Fleshka»  (собиқ «Малика») савдо маркази/ барча маиший ва электрон техника дўконларида; LG Electronics авторизациялашган сервис марказида (Кичик халқа йўли, 57, «Mercato» савдо маркази) рўйхатдан ўтиш;

2. «Абу Сахий» савдо маркази/ барча маиший ва электрон техника дўконлари (R70 дўконидан ташқари);

3. «LG» фирма дўкони, «NEXT» савдо-кўнгилочар маркази, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 6;

4. «MediaPark» дўконлар тармоғи (1.Шайхонтоҳур тумани, Қоратош, 11А; 2.Бектемир тумани, Оҳангарон шоссеси, 2; 3. Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 110; 4. Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 105А).

LG кир ювиш машинасини харид қилишда унинг серияли рақами Ўзбекистонга расмий ҳудудий мансубликка  эгалигига ишонч ҳосил қилинг.

Фото: LG 

Акция ҳақидаги батафсил маълумот ва унда қатнашиш қоидалари ҳақида www.lgblog.uz сайтида ёки 0 800 120 22 22 телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин (Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан қўнғироқ бепул).

Реклама ҳуқуқи асосида