Мамлакати эришган ютуқ ва марралари, улкан суръатлар билан барча жабҳаларда ўсиши Конституциянинг ҳаётбахш қудрати ва салоҳиятини, ундаги принциплар, қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этади. 

Асосий Қонунга биноан олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида Қуролли Кучлар тарихий ва миллий анъаналарни сақлаган ҳолда, ҳарбий қурилиш ва ҳарбий санъат соҳасида дунёдаги энг илғор тажрибаларни ўзлаштириб, чегаралар хавфсизлиги ва халқимиз тинчлигини таъминлашнинг ишончли кафолатига айланди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмонов ва таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимов асосий Қонуннинг ҳаётда, айниқса миллий армияни шакллантиришда тутган муҳим ўрни хусусида алоҳида тўхталиб, ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоясини янада ишончли кафолатлаш, мудофаа қобилиятни мустаҳкамлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатларни қатъият билан давом эттириш, бугунги таҳликали вазиятда бебаҳо бойлик бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек сақлаш бўйича хизматларида улкан омадлар тилашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида президент фармонига мувофиқ Ватаннинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларига давлат мукофотлари ҳамда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари Мудофаа вазири томонидан тантанали равишда топширилди.

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда республиканинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар билан байрам тантанаси давом этди.