Олмаота шаҳрида тўрт кундан бери ўз қурбонларини ваҳшийларча ўлдирган қотил қидирилмоқда. У икки аёлни даҳшатли даражада ўлдирган, кейин уларнинг тана аъзоларини чиқариб олган. Яна бир эркак эса жонлантириш бўлимида қолмоқда, дея хабар берди КТК канали.

Ваҳший қотиллик 2 декабрь куни содир бўлди. Опа-сингиллар ва уларнинг меҳмонига ўзларининг уйларида ҳужум қилишган. Қўшнилар ва ҳалок бўлганларнинг қариндошлари сўзларига кўра, бир қурбонга 30 марта пичоқ уришган, иккинчисига – 15.

"Ҳеч ким буни айтаётгани йўқ, лекин ички аъзолар кесиб олингани рост. Бурчакда стол турган, менинг фикримча, спиртли ичимликлар ичилган, тушунишимча, у маст бўлиб қолганидан сўнг дуч келганни пичоқ билан жароҳатлаган”, - дея айтиб ўтди ҳалок бўлганларнинг куёви Фарҳод Жамбакиев.

Қўшниларнинг ишонч билдиришича, бу ишни васвос (маньяк) қилган ва қурбонлар қийноққа ҳам солинган. "Буни жуда оғир қабул қилдик, ҳозиргача, биласизми, шокдамиз. Қўрқув, фақат қўрқув. Бизнинг йигитлар, эркаклар хотинларини, фарзандларини ёлғиз қолдиришга чўчишмоқда. Ҳозирда ҳамма, ростини айтсам, эшикни ҳеч кимга очмаяпти", - дея айтиб ўтган қўшнилардан бири.

Олмаота шаҳри Ички ишлар департаменти вазият юзасидан ҳозирча расмий маълумот бермаган.