Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2017 йилнинг 11 ойи давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда олиб борилган амалий чора-тадбирлар натижасида аниқланган умумий қоидабузарликлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15554 тага (89059 тадан 104613тага) - 17,5 фоизга, қўпол кўринишдаги қоидабузарликлар 10649 тага (39228 тадан  49877 тага) - 27,1 фоизга, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш 1287 тага  (1278 тадан 2565 тага) - 100,7 фоизга, пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлар 663 тага  (3635 тадан 4298 тага) - 18,2 фоиз кўпроқ аниқланган бўлиб бунинг натижасида вилоят ҳудудида содир этилаётган ЙТҲлар ҳам ўтган йилга нисбатан камайишига эришилди.

Республика ҳамда вилоят миқёсида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларида пиёдаларни уриб юбориш ҳолатлар умумий йўл-транспорт ҳодисаларининг 50 фоиздан ортиғини ташкил этаётганлигини инобатга олган ҳолда, йўл бўйида жойлашган маҳаллалар рўйхати тузилиб, ушбу маҳаллаларда “Профилактика куни”да пиёдаларнинг, айниқса, болаларнинг йўлларнинг белгиланган жойларидан юришлари, йўлларни кесиб ўтишлари, светофор, йўл белгиларининг талабларига қатъий амал қилишлари юзасидан вилоят ҳудудида жойлашган мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида 1836 маротаба, корхона ва ташкилотлар, автохўжаликларда 807 маротаба, маҳаллаларда 669 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида турли мавзуларда профилактик суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилди.  

Шунингдек, пиёдалар томонидан содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чорлаш мақсадида 2017 йил 4 ноябрь куни Сирдарё вилояти телевидениеси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида олиб борилган рейдда жами 21 нафар йўл ҳаракати қоидасини 17, 18, 19-бандларини бузган пиёдаларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.