Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ташқи савдо вазирлигида Покистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ирфан Юсуф Шами билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.

Хабарда маълум қилинишича, учрашув чоғида икки ёқлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларига тегишли масалалари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалиги, электротехника саноати, озиқ-овқат саноати соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш шунингдек, навбатдаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишга тегишли масалалар атрофлича кўриб чиқилган. Вакиллар икки давлат ўртасида агро техника воситаларини етказиб бериш масалаларига ҳам тўхталиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта икки мамлакат ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши 2011 йил Исломобод шаҳрида ташкил этилганди. Бу гал ушбу йиғилиш Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирча Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг навбатдаги тадбири қачон ўтказилиши ҳақидан аниқ маълумот берилмаган.