Xiaomi  компанияси Redmi 5 ва Redmi 5 Plus смартфонларини расман намойиш этди. Қурилмаларни бошқа смартфонлардан ажратиб турадиган асосий жиҳати — 18 : 9 томонлар нисбатига эга ва ён томонлари деярли ҳошиясиз замонавий экран. Орқа панелда — бармоқ излари сканери ва бир камера. Смартфон алюминийдан ишланган ва у ҳаворанг, пушти, тилларанг ҳамда қора рангларда тақдим этилади.

Қолган хусусиятлари қуйидагича:

  • Процессор: Qualcomm Snapdragon 450 (Redmi 5), Snapdragon 625 (Redmi 5 Plus);
  • 1440 × 720 пикселли 5,7-дюймли экран (Redmi 5), 2160 × 1080 пикселли 5,99-дюймли экран (Redmi 5 Plus);
  • 2 ёки 3 Гб оператив хотира (Redmi 5), 3 ёки 4 Гб оператив хотира (Redmi 5 Plus);
  • 3 300 мАс сиғимли аккумулятор (Redmi 5), 4 000 мАс (Redmi 5 Plus);
  • 16 ёки 32 Гб кенглик (Redmi 5), 32 ёки 64 Гб (Redmi 5 Plus);
  • Орқа камера - 12 Мп, олд камера - 5 Мп.
Фото: MI

2 Гб оператив ва 16 Гб ички хотирага эга Redmi 5 нархи тахминан 120 долларга баҳоланмоқда. 3 Гб ва 32 Гб'ли модель эса - тахминан 135 доллар. Redmi 5 Plus'нинг бошланғич нархи - 150 доллар атрофида (3 Гб ва 32 Гб). 4 Гб ва 64 Гб'ли вариант учун эса тахминан 180 доллар сарфлашга тўғри келади.

Смартфонлар ҳозирча фақат Хитойда намойиш қилинди. Улар 12 декабрь куни сотувга чиқади.