Фаластин президенти Маҳмуд Аббос душанба куни Мисрга боради ва у ерда президент Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий билан учрашади. Икки давлат раҳбари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини муҳокама қилишади. DailySabah шу ҳақида хабар берди.

Трампнинг мазкур қарори кўп қарама-қаршиликларга ва фаластинлик амалдорларнинг Маҳмуд Аббос АҚШ вице-президенти Майк Пенс билан учрашмаслиги ҳақида эълон қилишига сабаб бўлди. Аббос шу ой Яқин Шарққа ташрифи давомида Пенс билан учрашишни режалаштирганди. 

Фаластинликлар Шарқий Ал-Қудсни бўлғуси капитал сифатида кўриб, ўзларининг мустақил давлатларини тузишни талаб қилишмоқда. 

Исроил 1967 йилги Олти кунлик урушда Ал-Қудснинг шарқий қисмини ишғол қилган, сўнгра ҳудудни ўзига қўшиб олган.

Пенснинг идораси "афсуски, Фаластин ҳукумати минтақа келажагини муҳокама қилиш имкониятидан яна узоқлашаётгани"ни таъкидлади. 

Аббоснинг маслаҳатчиси Набил Шаат эса шундай деди: "Биз Америка билан муносабатларимизни қисқартирмаймиз. Биз жаноб Трампнинг хатти-ҳаракатларидан норозилигимизни билдирамиз", - деди Аббоснинг маслаҳатчиси Набил Шаат якшанба кунги интервьюсида.