12 декабрь куни Халқаро бизнес-марказида  “Таълим ва тиббиёт соҳаларига инновацион технологияларнинг жорий этилиши” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида иштирокчиларга икки инновацион лойиҳа — олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик тизими — Gotest.uz ҳамда тиббиёт тизимига замонавий технологияларни жорий этишга йўналтирилган — Askdoctor.uz  лойиҳалари намойиш этилди. 

Askdoctor.uz 

Мазкур лойиҳа беморнинг касаллик тарихини онлайн сақлаш тизими бўлиб, онлайн режимида мутахассислардан саломатликка доир маслаҳатлар олиш ва шифокор қабулига онлайн ёзилиш имкониятини яратади.

Тизимда фойдаланувчилар шифокорларнинг ишига баҳо бериши асосида ўзига хос шифокорлар рейтинги яратилган. Эътиборлиси, врачлар қабулига онлайн ёзилиш мумкин. Бундан ташқари у хусусий клиникаларнинг хизматлари бўйича нарх-наволари билан танишиш имконини беради.

AskDoctor тақдим этувчи ажойиб қулайликлар: 

  • Бепул консултациялар олиш учун порталда оддий ва осон рўйхатдан ўтиш, кифоя. 
  • Портал фойдаланувчилари ўз саволларини ўзбек ҳамда рус тилларида йўллашлари мумкин. Шунингдек, шифокорлар орасида хорижлик мутахассислар бўлганлиги сабабли улар ҳам инглиз тилида жавоб бериши мумкин. 
  • Тиббий варақангиз ишончли ерда сақланади ва сиз ундан исталган вақтда фойдалана оласиз                    
  • AskDoctorпорталинингAndroid, и на IOSплатформасида ишлайдиган қурилмалар учун  мобил иловаси ҳам мавжуд. 

Онлайн тиббий варақа

Тизим доирасида махсус онлайн тиббий карта яратилган бўлиб, у турли йилларда амалга оширилган таҳлил, ташхис, шифокор тавсиялари каби маълумотларни ўзида сақлайди. Энди мобиль илова орқали исталган пайтда ўз тиббий картангизни кўздан кечириш мумкин. Онлайн тиббий варақа шифокор қабулига келганда таҳлил натижасини юклаб олиб, унга юбориш имкониятини беради. 

Яна бир эътиборли томони - сизнинг руҳсатингизсиз маълумотлар базасидаги ҳеч бир маълумот ошкор этилмайди. 

Хасан Жўраев, Healthful диагностик маркази директори, уролог, андролог:

"AskDoctor ҳозирда жаҳоннинг энг илғор мамлакатларида фойдаланиб келинадиган онлайн тизимга ўхшайди. Бугунги кунда мазкур лойиҳа беморлар учун катта қулайликлар ва имкониятлар яратиб беради. Ўзим шифокор бўлганлигим учун бу беморларим билан индивидуал ишлашга, ортиқча навбатлардан ҳоли бўлган ҳолда онлайн маслаҳатлар беришимга ёрдам беради. Шунингдек, эндиликда аноним тарзда беморлар исталган масала юзасидан савол беришлари мумкин".

Махсус чегирмалар

Жамоа томонидан йўлга қўйилган чегирмали МедКарталар кўзда кўринган хусусий клиникалар хизмати учун 5%дан 50 %гача чегирмаларга эга бўлишга имкон яратади. Уларни askdoctor.uz сайти ёки кўрсатилган телефон рақамлар орқали активация қилиб, бемалол фойдаланиш мумкин.

Замонавий энциклопедия 

Хусусан, тизим орқали содда тилдаги тиббий энциклопедия билан жаҳон ва маҳаллий тиббиёт янгиликлари ҳамда турли акция ва чегирмалар, ҳафталик бепул тиббий кўриклар билан таниши имконияти мавжуд.

Gotest.uz — бўлғуси талабалар учун мўлжалланган бепул ижтимоий лойиҳа. Давлат тест маркази ходимлари билан ҳамкорликда яратилган мазкур ижтимоий IT лойиҳа абитуриентларга давлат тестларига тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Ундаги 6000дан ортиқ тест саволлари ДТМ тестларига максимал даражада яқинлаштирилган.

 
Бундан ташқари мазкур тизим қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

•  ЎзРнинг турли олийгоҳлари факультетларининг ўтиш баллари бўйича маълумотнома;
•  хатолар устида ишлаш – ўз хатоларини кўриш, тест тамомланганидан кейин тўғри жавоб билан танишиш, унинг талқини;
•  тўпланган баллар ёрдамида олийгоҳларга кириш йўналишларини танлаш бўйича тавсияга эга бўлиш.

Фойдаланувчи тайёргарлик даражасини, қандай йўналишларга мойиллигини синаб кўриши, факультетлар бўйича фанларни автоматик тарзда танлаши ва қатор бошқа қулайликларга эга бўлиши мумкин.

Тақдимот якунида барча меҳмонларга чегирмали тиббий онлайн карталари совға қилинди.

Реклама ҳуқуқи асосида