Зимбабвенинг янги президенти Эммерсон Мнангагва Ғарб давлатларини собиқ президент Роберт Мугабе ҳокимияти даврида Зимбабвега қарши киритилган санкцияларни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

“Биз мамлакат ривожланишига зиён етказган сиёсий ва иқтисодий санкцияларни бекор қилишга чақирамиз. Биз яккаланиш яхши нарсага олиб келмасигини ва мақсадга мувофиқмаслигини англаймиз, чунки ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик билан кўп нарсага эришиш мумкин”, деб айтган Мнангагва “Зимбабвенинг Африка миллий иттифоқи” партияси етакчилари олдидаги чиқишида. 

Мнангагва, шунингдек, 2018 йил сентябрда ўтадиган президентлик сайловлари қоидабузарликларсиз ўтишига ваъда берди. “Ҳукумат сайловлар ишонч қозонадиган, адолатли ва эркин бўлиши учун барча ишни қилади”, деб айтган Мнангагва.

Мнангагва, шу билан бирга, сайлов кутилаётгандан аввалроқ ҳам юз бериши мумкинлигини айтган. 

Ғарб давлатлари Зимбабвенинг етакчи партияси, ҳукуматини диктатура, демократия ва эркинликни бузишда айблаб, уларга ва бир қатор давлат компанияларига қарши санкциялар киритган. Европа Иттифоқи бу давлатга қарши киритган санкцияларини 2014 йилда бекор қилган, бироқ АҚШ санкцияларни сақлаб қолган.