АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиниши қарорини қораловчи БМТ Бош ассамблеяси резолюциясига овоз берувчи давлатларга ёрдам беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Трамп Оқ уйдаги йиғилиш вақтида айтиб ўтди.  

“Улар юз миллионлаб, ҳаттоки миллиардлаб долларлар олишади ва шундан кейин ҳам бизга қарши овоз бермоқдалар. Яхши, биз бу овоз бериш ортидан кузатамиз, бизга қарши овоз беришга уриниб кўришсин-чи – биз анча маблағ тежаб оламиз. Бизга фарқи йўқ”, деб айтган Трамп.

18 декабрда араб давлатлари БМТ Бош ассамблеясининг фавқулодда сессиясини чақиртиришни сўрашган. Бу сессияда аввал АҚШ тақиқлови сабабли Хавфсизлик кенгаши томонидан рад этилган Ал-Қудс бўйича резолюция кўриб чиқилади. Аввалроқ Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёз Мансур журналистларга маълум қилганидек, ҳужжат Бош ассамблеяга мувофиқ тўғриланади.  

6 декабрда Трамп Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олганди. 18 декабрда эса АҚШ “Ал-Қудснинг мақоми ва демографик таркибини ўзгартирадиган ёки ўзгартиришни кўзда тутадиган” ҳар қандай қарорларнинг ноқонуний характердалиги кўрсатилган резолюцияга тақиқлов қўйганди.

АҚШ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 та давлатдан ушбу резолюцияга қарши овоз берган ягона давлат бўлди. БМТнинг қоидаларига кўра, “Хавфсизлик кенгаши тинчликка таҳдид, унинг бузилиши ёки тажовуз ҳолатларида қарши овоз бераётган доимий аъзоларидан бирининг позицияси сабабли ҳаракат қила олмаса, Бош ассамблея чора кўра олади”. Бундай ҳолатда “Тинчлик учун бирдамлик” формуласи бўйича махсус сессия ташкиллаштирилиб, унда Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатларга “тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ва тиклаш учун жамоавий чоралар” тавсия қилиниши мумкин.