Дунёнинг турли минтақаларида тадбиркорлик соҳаларига киритилаётган сармоялар ҳажми 1,7 трлн долларни ташкил этади. Ўзбекистонга киритилган хорижий сармоя эса, бу миқдор билан таққосланса жуда ҳам паст. Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган спикерлардан бири шу ҳақда маълум қилди. 

“Дунё мамлакатларида бу рақам (инвестиция) 1,7 трлн доллар эканини инобатга олсак, Ўзбекистонда хорижий инвестиция кириб келиш миқдори жуда ҳам паст. Бу ишларни биз такомиллаштиришимиз керак”, - деди спикер. 

Унинг қайд этишича, келгуси йилнинг номланишидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлар янада фаоллашиб, хориждан янги технологияларни олиб келишлари ва ишлаб чиқаришни кучайтиришлари лозим. “Биз қисқа даврда шу ишларни амалга ошира олсак, Ўзбекистоннинг ривожланиш суръатлари тезлашади”, - дея таъкидлади у.