Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор 2013 йили вафот этган акасининг ўғлини асраб олди. Бу ҳақда футболчи инстаграмдаги расмий саҳифасида маълум қилган.

«Мени ва менинг акам Питерни билганларга айтишим керакки, у орамизда йўқ. Бу унинг ўғли эди. Бугун у расман менинг ўғлим бўлди.

Сизларга Жуниор Эммануэль Адебайорни таништиришга рухсат беринг — менинг биринчи ўғлим», — дея ёзган Адебайор.

Фото: Instagram

Айни вақтда ушбу тоголик футболчи Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.