Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов «Новий Медиа Холдинг» МЧЖдаги ўз улушини шериги, «Мегафон»нинг собиқ раҳбари Иван Тавринга сотган. Бу ҳақда Усмоновнинг активларини бошқарувчи USM Holdings матбуот хизмати ТАССга маълум қилган.

«ЮТВ бўйича битим якун топди», — деган компания вакили.

Усмоновнинг ўз телевизион активларини Тавринга сотиш режалари РБКга 13 декабрда маълум бўлган, шу куни томонлар ТАССга бу ахборотни расман тасдиқлашган ҳам. Гап Таврин томонидан «Новий Медиа Холдинг» МЧЖнинг 58,29 фоизини харид қилиши ҳақида бормоқда. Битимгача «Новий Медиа Холдинг» МЧЖнинг 41,71 фоиз улуши Тавринга тегишли эди, битимдан сўнг у компаниянинг тўлиқ 100 фоизига эгалик қилади.

«ЮТВ Холдинг»нинг асосий активлари  «Ю», «МУЗ-ТВ» ва Disney федерал ТВ-каналларидир, шунингдек, «СТС Медиа» таркибига кирувчи («СТС», «Dомашний», «Че» ва «СТС Love») каналлари ҳамдир. Бундан ташқари «ЮТВ Холдинг»га Қозоғистондаги 31-канал ва «Перец» каналининг халқаро версияси ҳам киради.

Эслатиб ўтамиз, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бир муддат Ўзбекистонда фаолият кўрсатган «СофТС» канали ҳам ушбу холдингга тегишли бўлган.