Россия Марказий сайлов комиссияси Доғистон муфтийси рафиқаси Айна Ҳамзатованинг ҳужжатларини Россия президенти сайловларига номзод сифатида илгари суриш учун кўриб чиқишга қабул қилди.

Айна Ҳамзатова ўз номзодини мустақил равишда илгари сурган.

Мустақил номзод томондан Марказий сайлов комиссиясига тақдим қилинадиган ҳужжатлар пакети ташаббускор гуруҳнинг қайд қилиниши ҳақидаги илтимоснома, номзодини қўйишга розилик аризаси, биографик маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар, даромад ва харажатлар, ҳисоб рақамлар, омонатлар ва қимматбаҳо қоғозлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Мустақил номзод қайд қилиниши босқичида ўзини қўллаб-қувватловчи камида 300 минг имзони тўплаши керак, бунда бир регионга 7,5 мингдан кўпроқ имзо тўғри келмаслиги лозим.

Россия президенти сайловлари 2018 йил 18 март куни бўлиб ўтади.