Кенияда йўловчи автобусининг юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Яна 11 киши жароҳат олган. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда. 

Воқеа Кениянинг марказий қисмидаги Накуру шаҳри яқинида юз берган. Бусиа шаҳридан келаётган автобус Накурудан келаётган юк машинаси билан рўпарама-рўпара тўқнашиб кетган. Ушбу автоҳалокат оқибатлари видеосидан кўринишича, автобус тўқнашувдан кейин ёниб кетган. 

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган Накуру-Элдорет шоссеси хавфлилиги билан ажралиб туради: маҳаллий полиция маълумотларига кўра, декабрнинг ўзида бу шосседа юз берган аварияларда 100 га яқин одам ҳалок бўлган.