Коста-Риканинг Гуанакасте вилоятида 31 декабрда юз берган авиафалокатда 12 киши ҳалок бўлди. Қурбонлардан 10 нафари америкалик сайёҳ бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин ўрмон ҳудудига қулаган ва ёниб кетган.

Бу ҳақда мамлакат президенти Луис Гильермо Солис Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

“Коста-Рика ҳукумати 10 нафар америкалик ва 2 нафар коста-рикалик учувчининг авиафалокатда ҳалок бўлганидан чуқур қайғуда”, деб маълум қилган президент. 

Учувчилардан бири мамлакатнинг собиқ президенти Лаура Ченчильянинг амакиваччаси бўлган. 

Фото: Reuters