«Kun.uz» янгиликлар сайти малакали мухбирлар, тажрибали мусаҳҳиҳ ва техник ходимлар қидирмоқда.

Ушбу сайтда ишлаш учун маълум талаблар мавжуд, фақат шу талабларга жавоб берган талабгорлар ишга қабул қилинади.

Журналист-мухбир

Биринчи галдаги талаблар - Ўзбек, рус (инглиз) тилларини мукаммал билиш, компьютерда бемалол ишлаш, интернет-журналистикасидан хабардорлик. Шунингдек, талабгордан олий маълумот тўғрисидаги диплом сўралади (журналистика ёки ҳуқуқшунослик факультети), у камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.

Ходимнинг вазифаси «Kun.uz» номидан турли тадбирларда иштирок этиб, тезкор равишда хабарлар тайёрлаш, таҳририятга йўлланган мурожаатлар билан ишлаш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш, репортажлар ва таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва берилган бошқа топшириқларни бажариш бўлади.

Рус тилида хабарлар тайёрловчи ходим

Талаб — рус ва ўзбек тилларини (инглиз тили) мукаммал билиш.

Вазифа — Сайтнинг рус тилидаги версиясини юритиш, турли тадбирлардан муҳим хабарларни тезкор равишда узатиш.

Мусаҳҳиҳ

Талаб — шу соҳада ишлаган, камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши, рус тилини яхши билиши керак ва олий маълумот (филология).

Вазифа — Мухбирлар ва журналистлар тайёрлаган хабарларни сайтда эълон қилинишидан олдин текшириш, таҳрирлаш, сайт учун муаллифлик мақолалари ёзиш.

Техник ходим

Талаб — компьютер билан аъло даражада ишлаш, махсус дастурларни, жумладан, фотошопни билиш, ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланиш, олий маълумот ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиш.

Вазифа — Текширувдан ўтган хабарларни сайтга жойлаштириш ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритиш.

Оператор-монтажчи

Талаб — соҳадаги тажриба, олий ёки ўрта махсус маълумот.

Вазифа — жойларга съёмкаларга чиқиш, операторлик ишларини бажариш, тайёрланган материалларни монтаж қилиш ва материални якуний ҳолатга келтириш.

Синовдан ўтган ходим билан расмий меҳнат шартномаси тузилади ва ойлик маош тайинланади.

Ўзингизни «Kun.uz»да ишлашга тайёр деб билсангиз, ўз маълумотномангизни info@kun.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин. 

Эслатма: фақат Тошкент шаҳрида яшовчи ходимлар ишга олинади, ходим сайт офисида жой ва бепул тушлик билан таъминланади.