«Ливерпуль» клуби Виржил ван Дейк таништирув маросимини ўтказди.

Ҳимоячи «Саутҳемптон» клубидан 85 миллион еврога харид қилиди ва 4-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

«Бу ерда эканимдан мамнунман ва майдонга тушиш имкониятини сабрсизлик билан кутаман. Клуб савияси, анъаналари, футболчилари, мураббийи ва мухлислари - жуда муҳим. Ҳали ёшман ва ўйинимини янада ўстириш имкониятига эгаман. Бу мен учун асосий вазифа» - деб нидерландиялик футболчи сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.