Ливерпулдаги Echo Arena кўнгилочар мажмуаси яқинидаги автотураргоҳда чиққан ёнғин 1400 та машинанинг кулини кўкка совурди.  Бу ҳақда 31 декабрда “Би-би-си” маълум қилди

Полицияда маълум қилинишича, барча машиналар 1600 мингта машинага мўлжалланган автотураргоҳда ёниб кетган. “Биз барча ҳайдовчиларга суғурта компаниялари билан боғланишни тавсия қиламиз”, деб айтилган фавқулодда хизмат баёнотида. 

Ёнғин сабабли Echo Arena’да ўтиши керак бўлган халқаро отлар шоуси бекор қилинди. Ёнғинда ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Ёнғинга нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.