2017 йилда Сурияда қийноққа солиш, жанглар ва ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасидан 10204 киши ҳалок бўлган. Кўпчилик ҳалок бўлганлар Башар Асад тузуми қурбонларига айланганлар. Бу ҳақда Сурия ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти (SNHR) ҳисоботида айтилган.

Ҳалок бўлганлар орасида 2298 бола ва 1536 аёл бор.

Ўтган йил Асад тузумидан 4148 киши, жумладан 591 аёл ва 754 бола, Сурия демократик иттифоқи – PYD террорчилари қўлидан 316 киши, жумладан 54 аёл ва 58 бола ҳалок бўлган. ИШИД жангарилари зўравонликлари оқибатида 1421 киши, жумладан 148 аёл ва 281 бола ҳалок бўлган.

Россия ҳарбий-коинот кучлари ҳужумлари оқибатида 1436 киши, АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳаракатларидан эса 1759 киши ҳалок бўлган. 

Сурияда якунланган йилда номаълум гуруҳлар томондан 913 киши ўлдирилган.