АҚШ Покистонга молиявий ёрдам жўнатган, бироқ Теҳрон террорчиликка қарши курашда ёрдам бермаган ва афғонистонлик жангариларни яширган, аммо “энди бундай бўлмайди”, деб айтди АҚШ президенти Дональд Трамп.     

“АҚШ Покистонга охирги 15 йил ичида 33 млрд доллардан кўпроқ ёрдам ўтказган, улар эса бизнинг етакчиларни аҳмоқ деб ўйлаб, бизга ёлғон ва фирибгарлик билан жавоб қайтарганлар. Улар биз Афғонистонда ов қилаётган террорчиларга бошпана бермоқдалар ва деярли ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяптилар. Бўлди етар!”, деб ёзган Трамп твиттерда.

2017 йил октябрда АҚШ Покистон разведка бошқармасини (ISI) террорчилик гуруҳлари билан алоқадорликда айблаган. 

2016 йил июлда Афғонистон разведкасининг собиқ раҳбари Раҳматулла Набил Покистон ҳукумати “Толибон” ва “Ҳаққоний тармоғи” террорчилик гуруҳлари аъзоларига 2014-2015 йилларда ёрдам берганини исботловчи ҳужжатларни ошкор қилганди.