Туркия Миллий мудофаа вазирлиги 2018 йилда Қуролли кучлар сафини 42 938 ҳарбий хизматчи билан тўлдиради.

Жумладан, 3755 зобит, 5 375 кичик таркиб ҳарбий хизматчиси, 33 808 аскарни шартнома асосида ёллаш режалаштирилмоқда.

Туркия армиясида ходимлар етишмовчилиги Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари ундан четлаштирилгач, юзага келди.

2016 йилнинг 15 июлидаги ҳарбий тўнтаришга уриниш ҳолатидан сўнг, Туркия ҚК таркибидан 8 528 ҳарбий хизматчи четлатилди, жумладан: 150 генерал, 4 630 зобит, 2 167 кичик таркиб ҳарбий хизматчиси, 1210 прапоршчик ва 411 нафар оддий ходим.