Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилоятида «Толибон» радикал ҳаракатининг 20 дан ортиқ жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «Синьхуа» вилоят маъмурияти расмий вакили Умар Звакка таянган ҳолда хабар бермоқда.

Вакилнинг сўзларига кўра, 31 декабрь куни Герешк ва Маржа туманларидаги сўнгги амалиётлар ҳамда авиазарбалар натижасида 21 жангари ўлдирилди, яна тўрт нафари жабрланди.

Таъкидланишича, йўқ қилинганлар орасида «Толибон» радикал ҳаракатининг уч нафар маҳаллий қўмондони ҳам бўлган.