Афғонистонда америкалик бир ҳарбий ҳалок бўлди ва яна 4 ҳарбий жароҳатланди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Афғонистондаги штаби расмий твиттерида маълум қилинган.

«1 январь куни Нангарҳар вилоятидаги Ачине тумани ҳудудидаги жанглар вақтида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 4 киши яраланди», дейилган хабарда.

Афғонистонда кейинги вақтларда вазият оғирлашган. «Толибон» ҳаракати фаоллашуви кузатилмоқда, жангарилар тоғли ҳудудлардан тушиб, шаҳарларга ҳужум қилишга ўтган. Шунингдек, мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида ИШИД таъсири остидаги кучлар ҳаракатланмоқда.