Англия Премьер-лигасининг 22-турида «Эвертон» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. «Гудисон Парк» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида голларга Антони Марсиял ва Жесси Лингард муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, манкунианликлар АПЛда 3 дурангдан кейинги илк ғалабани нишонлашди, «Эвертон» ғалабасиз сериясини 4 ўйинга етказди (2 дуранг ва 2 мағлубият).

Айни вақтда «Манчестер Юнайтед» очколари сонини 47тага етказган ва турнир жадвалида иккинчи ўринга қайтган, «Эвертон» 27 очко билан — тўққизинчи ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
22-тур

Эвертон – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 57 Марсиял, 0:2 – 81 Лингард.
Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Кин, Уильямс, Мартина, Дэвис, Шнайдерлин, Влашич, Руни (Маккарти, 62), Болази (Леннон, 62), Ньяссе (Кэлверт-Льюин, 81).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Линделеф, Жонс, Рохо, Шоу, Эррера, Матич, Погба, Мата (Туанзебе, 90), Марсиял (Рэшфорд, 77), Лингард (Блинд, 87).
Огоҳлантиришлар: Руни (43), Холгейт (83).