Пардаларнинг очилиши самолёт кабинасининг авариявий вазиятларга тайёрлашнинг узоқ давом этувчи жараёнининг бир қисми ҳисобланади. Авария ҳолати рўй берганида экипажда барча йўловчиларни қутқаришга 90 сония вақт бор холос.

Самолётнинг ўлчами ва йўловчиларнинг сонидан қатъи назар, қутқарув вақтига бир хил вақт ажратилган. Шу сабабли 90 сонияда улгуриш учун жамоа самолётни олдиндан тайёрлай бошлайди.

Бундан ташқари, авариявий чиқиш йўлаклари олдидаги жойлар муҳим аҳамиятга эга — у ерга фақат ёши катталар ўтқазилади. Фавқулодда ҳолат юз берганда улар экипажга ёрдам беришга тайёр бўлишлари учун уларга хавфсизлик йўриқномаси билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Иллюминатор пардаси учиш ва қўниш чоғида кўтарилиб қўйилишига сабаб — парвознинг бу босқичлари энг хавфлиси ҳисобланади. Маълумки, энг кўп ҳалокатлар айнан учиш ва қўниш чоғида юз беради, шу сабабли йўловчилардан пардаларни кўтариб, ўриндиқларни тик ҳолатга келтириш, камарларни боғлаб олиш ва ҳоказолар талаб этилади. Агар бирор кор-ҳол рўй бергудек бўлса жамоа тезроқ ишга киришиши учун.

Булардан ташқари, қуйидагиларни ҳам ҳисобга олиш керак:

  • Йўловчилар қизиқувчан бўлишади. Бу эса учиш-қўниш жараёнини кузатишда бирор ғалати ҳолат юз берганини сезишса, зудлик билан хабар берувчи яна 100–300 киши дегани.
  • Авариявий ҳолатда ҳар бир сония ҳисобда туради. Пардалар кўтарилганда жамоа борт ташқарисида нималар рўй бераётганини осонгина кузата олади ва қутқарув бўйича максимал даражада тўғри қарор қабул қилишади.
  • Авария юз берганда инсонлар тайёр бўлиши шарт. Шу сабабли кундуз куни очиқ кўтарилган пардалар инсонларни айнан шу ёруғликка мослашишига сабаб бўлади. Авария рўй берган ҳолатда йўловчилар кабинадаги ёруғлик шароитларининг кескин ўзгариши туфайли юзага келадиган вақтинчалик шокдан халос бўлишади. Тунги вақтлардаги парвозларда ҳам шунга амал қилинади: пардалар очилган, кабинадаги ёруғлик хиралаштирилган. Бу эса ташқаридаги қутқарувчиларга ичкарида нималар бўлаётганини кўриш имконини тақдим этади.
  • Ушбу қоидалар турли авиакомпанияларга қараб фарқланиши ҳам мумкин, лекин аксарият ҳолларда йўриқномага кўра, парда кўтарилган бўлиши талаб этилади.