Нигериянинг Риверс штатида номаълум қуролланган кимсалар черковдан қайтаётган одамларга ҳужум қилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Premium Times нашри хабар берди.

Воқеа 1 январда, яримтундан кейин Омоку аҳоли пункти ёнида содир бўлган. Полиция ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини маълум қилмаган. Мамлакатнинг денгиз маъмурияти ва хавфсизлик агентлиги вакили Дакуку Питерсайднинг айтишича, ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

Айни вақтда ҳеч қайси бир экстремистик гуруҳ ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Питерсайднинг таъкидлашича, воқеа турли диний оқимдаги гуруҳлар ўртасидаги кураш оқибатида юз берган.