Сурияда охирги 3 кун ичида 3 бригада генерали ҳалок бўлди. Бу ҳақда қуролли ихтилофларни таҳлил қилувчи WarJournal маълум қилган.

Маълум қилинишича, 2 январда Суриянинг қуруқликдаги қўшинларининг бригада генерали Ҳабиб Маҳрез Юнус Харастдаги жанглар вақтида ҳалок бўлган.

Аввалроқ шу ҳудуддаги тўқнашувлар вақтида генерал Али Диопа ҳалок бўлган. У Сурия республика гвардиясининг 138-танк батальони қўмондони бўлган.

31 декабрда Харастдаги ҳарбий база учун жангда яна бир генерал Муҳаммад Жанод ҳалок бўлган.

2017 йил октябрда Сурия ҳукумат кучларининг энг таниқли генералларидан бири, Даур-аз-Зор мудофааси учун жавоб берган Исом Заҳриддин ҳалок бўлгани маълум қилинган. У Хувайжот-ас-Сакрда минада портлаб кетган.