Сурия президенти Башар Асад янги мудофаа вазирини тайинлади. SANA ахборот агентлигининг маълум қилишича, мудофаа вазири этиб генерал Али Абдуллоҳ Аюб тайинланган. У Фаҳад Фрайж ўрнини эгаллаган. Маълум қилинишича, Асад, шунингдек,  саноат ва ахборот вазирларини ҳам алмаштирган.  

Саноат вазири этиб Муҳаммад Мазин Али Юсуф, ахборот вазири этиб Имод Абдуллоҳ Сар тайинланган.