Барак Обаманинг собиқ расмий суратчиси Пит Соуза Instagram’да АҚШ президентининг ядровий чамадони суратини жойлаштирди. 

Соуза ушбу суратни АҚШ президенти Дональд Трамп унинг ядровий тугмаси Шимолий Корея етакчисиникидан “каттароқ ва кучлироқ” эканлигини айтгандан кейин намойиш қилди.    

Суратлардан бирида Оқ уй ходими президент самолётига ичида АҚШ стратегик мудофаасининг мобил бошқариш тизими бўлган сумкани олиб чиқиб кетаётгани тасвирланган. Яна бир суратда эса АҚШ президенти столида ўрнатилган қизил тугма тасвирланган. Қизил тугмача жойлашган панелда президент герби ва “Мураккаб қарорларни қабул қилиш қийин” (Hard things are hard) деган ёзувли табличка бор.

Фото: instagram / petesouza

“Яхшиямки, бу қизил тугмача урушни бошлаш учун эмас, балки ёрдамчини чақириш учун қўлланади”, деб айтган суратчи.

Аввалроқ британиялик миллиардер Ричард Брэнсон Обама билан учрашув вақтида собиқ президент қизил тугмадан меҳмонларга чой буюртириш учун фойдаланганини сўзлаб берганди.

Ядровий давлатлар президентларига қитъалараро ракеталарни учиришга имкон берувчи тизим шартли равишда “ядровий тугма” дейилади. Аслида эса бу тизим махсус асбоблар ва ракеталарни учириш кодларидан иборат ядровий чамадондан иборат. Бу мобил тизим президент йўлда бўлганда ишлатиш учун мўлжалланган.