«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Силва муддатидан олдин туғилган фарзанди туфайли жамоа ўйинларини ўтказиб юборганини айтди.

«Бир янгилик билан ўртоқлашмоқчиман. Яқинда ўғил фарзандли бўлдим. Унга Матео деб исм қўйдик. У муддатидан олдин туғилди ва ҳар куни ҳаёт учун курашмоқда. 

Жамоадошларим, мураббийлар ва клуб ходимларига мени тушунгани учун миннатдорчилик изҳор қиламан. Сўнгги ҳафталарда жуда кўп яхши тилакларни эшитдим. Барчага раҳмат», — деб ёзди Силва твиттер саҳифасида.