АҚШ қўшинлари Сурияда ноқонуний равишда қолмоқда ва шу сабабли у ўз қўшинларини Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетиши керак. Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби, адмирал Али Шамҳаний “Ал-Маядин” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Шамҳанийнинг айтишича, АҚШ Эрон ва Россиядан фарқли, ўз ҳарбийларини Сурияга юбориш бўйича расмий Дамашқ билан келишиб олмаган. Адмирал Сурияда АҚШ ҳарбийларининг бўлишини “оккупация” деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, Теҳрон АҚШ ҳарбийларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши масаласида Дамашқни қўллаб-қувватлайди.  

“Биз буни барча халқаро минбарлардан талаб қиламиз”, деб қўшимча қилган Эрон вакили.

Шамҳаний, шунингдек, Россия, Туркия ва Эрон Сурия ихтилофини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганларини ва шу аснода Суриянинг келажагини белгилаш учун Сочида учрашув ўтказишга келишиб олганларини эслатиб ўтган.