АҚШда Alaska Airlines авиакомпанияси рейси бортда топилган каламуш туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, самолёт Калифорния штатидаги Окленд шаҳридан Орегон штатида жойлашган Портлендга парвоз қилиши лозим бўлган.

Аниқлик киритилишича, рейс трап орқали салонга каламуш кириб олгани, экипаж аъзолари эса уни ушлай олишмагани туфайли бекор қилинган.

Телеканал маълумотларига кўра, йўловчиларга Портлендга парвоз қилувчи бошқа рейсларга чипталар тақдим этилди.