КХДР ва Жанубий Корея вакиллари Шимолий Кореянинг Пёнгчангда 2018 йили бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидаги иштироки масаласи бўйича телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, мулоқот тахминан 20 дақиқа давом этган. Таъкидланишича, икки мамлакат вакиллари яқин вақт ичида иккинчи мулоқотни ўтказадилар. Унда Пханмунжом чегараолди қишлоғидаги эҳтимолий учрашув муҳокама этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан олий даражада музокаралар ўтказишга рози бўлгани, бу Пханмунжомдаги қуролсизлантирилган ҳудудда махсус алоқа воситаси ёрдамида рўй бериши хабар қилинганди.