Россия ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Олег Бурмистров КХДР билан иқтисодий алоқалар сақланиб қолиниши лозимлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Бизнинг вазифа – ўзаро иқтисодий муносабатларни ўзимиз учун номақбул бўлган талаблар, биринчи навбатда, КХДРни «бўғишга» йўналтирилганлардан четда сақлашдир. Биз учун бундай ҳолат йўл қўйиб бўлмасдир, биз иқтисодий блокадага қаршимиз. Вашингтон буни ушбу мамлакатга нисбатан ўрнатиш таклифи билан чиқмоқда. Биз ўзимизнинг иқтисодий манфаатларимиз зарар кўришига қаршимиз», - дея маълум қилди Бурмистров.

У Россия томони Хавфсизлик Кенгашида аввалги резолюциялар устидаги ишда қандай позицияни ҳимоя қилганини эслатиб ўтди. Қайд этилишича, сўнгги резолюцияни кўриб чиқишда ҳам бунинг уддасидан чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters агентлиги Россия танкерлари октябрь ва ноябрда Шимолий Корея кемаларига бир неча марта нефть қуйиб бергани, бу санкцияларга қарамай юз бергани ҳақида хабар берганди.