Мексикада тимсоҳ 4 ёшли болага ҳужум қилди ва уни сув остига судраб олиб кетди. Бу ҳақда Mexico News Daily хабар қилмоқда.

Қидирув-қутқарув амалиёти ўтказилмоқда, болани излаш ишларида қутқарувчилар ва кўнгиллилар қатнашяпти.

Ҳодиса 1 январь куни Оахака шаҳридаги қирғоқда юз берган.

Таъкидланишича, бу тимсоҳларнинг мамлакатда сўнгги етти йилда қайд этилган еттинчи ҳужумига айланди.

Маҳаллий маъмурият расмий маълумотларига кўра, сўнгги йилларда судралиб юрувчилар камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди.